Шаҳар ичра шитир-шитирлар –
Кезинади хазон лашкари,
Йўллар, хиёбонлар
Ишғол этилган.
 
Тўрт тарафга чопар тентираб
Саросима ичра япроқлар –
Мисоли эгасиз бир қўшин
Ташлаб кетилган.
 
Кузатиб турибди табиат –
Моҳир қаламкаш,
Унинг қўллари билан
Дарахтлар шаклида
Эртак битилган...
 
Шаҳар ичра пичир-пичирлар –
Кезинади хазон лашкари,
Йўллар, хиёбонлар
Ишғол этилган.
Тикилар ҳар ёндан юракка,
Тилларанг, оловранг нигоҳлар...
Икром НАЗРУЛЛО,
Тошкент