Айтиб, айтавериб чарчадим,
Бугун илк бор сукут
Сақлаб кўрай-чи.
Сўзамол деб юрган дўстларим
Не дейишин
Тинглаб турай-чи.
Балки бурро тили
Толди дер,
Балки биздан кўнгли
Қолди дер.
Хулосага шошманг, азизлар,
Бу ғамнок юрагим
Йўқотмади асло тилини,
У зар истаб
Ер қаърига тушган одамдек,
Изламоқда қалбларнинг
Қулфи дилини.
 
Икром НАЗРУЛЛО,
Тошкент