Давраларнинг файзидур,
Жамоатнинг қалбидур.
Тилларида доимо –
Ҳақ таоло лафзидур.
 
Тилаб юртга саодат,
Дуолари ижобат.
Аллоҳ берган ризқига –
Қилинглар, дер, қаноат.
 
Эзгу амалга тайёр,
Тилларида зикр бор.
Аллоҳнинг махлуқига,
Бермайдилар ҳеч озор.
 
Аллоҳ соҳибкарамдир,
Илтижодур бизлардан.
Дуо сўраб қолади
Ўғил-қизлар сизлардан.
 
Маҳмуд ЖЎРАЕВ,
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани