Ишларимда ривож бўлсин десанг,
Хонадоним нурга тўлсин десанг,
Юрагимда иллат сўнсин десанг,
Қалбда имон мустаҳкам бўлсин!
 
Гуноҳларим Ўзинг кечиргин, десанг,
Жаннатингдан насиб айлагин, десанг,
Шайтоннинг макрига учмайин, десанг,
Қалбда имон мустаҳкам бўлсин!
 
*  *  *
 
Ўзгаларга қилгин мурувват,
Шиор танла: хайру саховат.
Кўзламагин сира манфаат,
Қилгин доим тоат-ибодат.
 
Юлдузлар ҳам кўпдир осмонда,
Мардлар синалади майдонда.
Умринг бўлсин доим зиёда,
Фақат бўлсин қўлинг дуода.
 
Мухлиса ТИРКАШЕВА,
Жиззах вилояти