Аста боқсам кўзларим очиб,
Қаршимда турсалар зиё-нур сочиб,
Қалбимдан шайтоннинг фитнаси қочиб,
Сарвари оламни тушимда кўрсам.
 
Йиғлардим, кўзларда шашқатор ёшим,
Етказди шу улуғ кунга бардошим,
Жаннатда бўлсалар эди сафдошим,
Сарвари оламни тушимда кўрсам.
 
Шудир ҳар кечадан улуғроқ кеча,
Пайғамбарим (с.а.в.) дунёни илк кўрган кеча,
Шу кунни интизор кутганлар неча,
Қанийди, тушимда бўлса ҳам кўрсам.
 
Аллоҳга шукрлар қиламан ҳар дам,
У Зотни эсласам, кўзларимда нам.
Ҳар тунда тилайман Аллоҳдан: “Мен ҳам –
Сарвари оламни тушимда кўрсам”.
 
Ўзим ҳам мисоли бир қуёш бўлиб,
Аҳли умматларнинг сафида туриб,
Бир қадам бўлса ҳам яқинроқ юриб,
Сарвари оламни тушимда кўрсам.
 
 
Шаҳнозахон ТЎРАХОНОВА,
Олтиариқ тумани