Таҳорат-ла олинг қўлга,
Сизни бошлар тўғри йўлга,
Имонни тўлдиринг дилга,
Қуръон улуғ, Қуръон улуғ.

Аллоҳдан нозил иноят,
Бандага рушду ҳидоят,
Ихлос-ла қилинг қироат,
Қуръон улуғ, Қуръон улуғ.

Савоб керак бўлса сизга,
Ўргатинг бир-бирингизга,
Ўрнак бўлиб ўғил-қизга,
Қуръон улуғ, Қуръон улуғ.

Ҳар киши маънисин англаб,
Ўқисин кўнглига жойлаб
Абдусамад айтар йиғлаб:
Қуръон улуғ, Қуръон улуғ.
 

Абдусамад АҲМАД