Доим тўғри сўйласанг,
Яхшиликни  ўйласанг,
Хайру эҳсон айласанг,
Жаннат йўли бу дунё.
 
Ибодатда тонгу шом,
Сабрли бўлсанг мудом,
Луқманг бўлмаса ҳаром,
Жаннат йўли бу дунё.
 
Қочсанг ёмон улфатдан,
Тилни тийсанг ғийбатдан,
Керилмасанг шуҳратдан,
Жаннат йўли бу дунё.
 
Нолимасдан бировга,
Тоқат қилсанг синовга,
Бошинг тўлар “қиров”га,
Жаннат йўли бу дунё.
 
Дилда ўйлаб тоза фикр,
Доим номин айлаб зикр,
Яратганга қилсанг шукр,
Жаннат йўли бу дунё.
 
Мухтор ФОЗИЛ,
Фарғона вилояти Риштон тумани