Ғанимларнинг пуч ғояларига алданган йигит нидоси
 
Она Ватан, кечир мени, қучоғингдан айрилдим,
Тол хивичдек букилдим-у, синмадим-у, қайрилдим,
Кўз ёшларим дарё бўлиб халқобида тойрилдим,
Ёт элларда қолиб кетдим, кечир мени, она юрт.
 
“Ўзбекистон”, деганларга жоним фидо этайму,
Ўзга юртда сарсон кезган хоинман, қон ютайму...
Пишганмикан ҳовлимизда бобом эккан балхи тут,
Икки қизим эслармикин мен – отасин... ё унут...
 
Ватанимнинг тиканлари оёғимга суқилсин,
Мен нодонни йўлдан урган номардлар ҳам йиқилсин.
Рози эдим она-тупроқ тўлса эди кўзимга,
Қабристонин бир четидан насиб этса ўзимга...
 
Ҳазрат Исмоилов,
Навоий вилояти Навбаҳор тумани