Сабр асли нимадир ўзи,
Ҳиссиётни ичга ютмоқми?
Тилаб бардош, ирода, тўзим
Яратгандан умид этмоқми?
 
Дил ранжиса, чекмасанг оҳ ҳам,
Жон оғриса демасанг воҳ ҳам,
Рози бўлса зора Аллоҳ ҳам,
Сабр асли Ҳаққа етмоқми...
 

Муниса ҲАМИДОВА

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани