Аллоҳнинг каломи янграйди,
Бутун борлиқ уни тинглайди.
Диллар ҳаловатдан яйрайди,
Қилинганда Қуръон тиловат. 
 
Қалбларда офтоб балқади,
Кўз ёшлар сел бўлиб оқади,
Инсон ўзин англаб етади,
Қилинганда Қуръон тиловат. 
 
Шайтонлар тошдайин қотади,
Раҳмоннинг раҳмати ортади,
Яратганнинг сўзин айтади –
Қилинганда Қуръон тиловат.
 
Элларга келади баракот,
Нажот деб қилинар ҳаракат,
Охиратни эслатур албат
Қилинганда Қуръон тиловат. 
 
Дуомиз Лавҳ, Аршга етади,
Савобу ажрлар битади,
Насриддин шукрона айтади
Қилинганда Қуръон тиловат. 
 
Насриддин ҚЎЛДОШЕВ
Жиззах вилояти