Азаматжон БОЛТАБОЕВ

 

Таним тупроққа киргунча ҳеч кимга хор қилмагин,

Берма, майли, мол-дунё, тирноққа зор қилмагин.

Қодир Эгам, доимо яхшиларга ошно эт,

Заҳар сўзли, ҳаёсиз касга дучор қилмагин.

Дўстлардан жабр кўрсам, сабр ила тўзим бергин,

Эгдириб номардга бош, юзим анор қилмагин.

Не ситам-азоб бўлса, бу ёруғ дунёда бер,

Қабримни бир боғ айла, ўтда абгор қилмагин.

Сирот кўпригидан ҳам ўтмоғимни қил осон,

Оёғимни тойдирма, йўлимни тор қилмагин.

Дилда не умидим бор, тиларман Сендан, Тангрим,

Кетар чоғим раҳм айла, шайтонга ёр қилмагин...

 

Қўрғонтепа шаҳри