Комил МАЖИД

Ҳақдан нур ёғилсин – дилга ҳидоят,

Кўксим нурга тўлар, тилимда оят.

Васлинг сўрадим, васфингни қилдим

Имоним бутун қил, бер сабр-тоқат.

 

Адашмай йўлингдан, тўғри қадам қил,

Одамни муносиб ҳазрат одам қил,

Холиқ фақат Ўзинг, бизга карам қил,

Ризолик топайлик охир, ниҳоят.

 

Вақт келиб жон берсак, Ўзинг оларсан,

Барча фоний, Ўзинг боқий қоларсан,

Кўнглимдан ўтганин Ўзинг биларсан,

Билмаганим билдир, билолсам шояд.

 

Беғубор қалбимни доғ босди, тавба?

Имон заиф бўлди, тоғ босди, тавба?

Кўзим парда босди, ёғ босди, тавба?

Кўзни оч, дилни оч, топай – шифоят.

 

Аллоҳ! Бандам дегин, қуллик қилайин,

Ҳақ деб чорлаганга эллик қилайин.

Тавбалар қилайин, тавба қилайин,

Илтижоларимни қилгин ижобат...

Бахмал