Тўловни нақд, пул ўтказиш ёки терминал орқали амалга ошириш мумкин.

Манзил: 100002, Тошкент шаҳри Зарқайнар 18-берк кўча 47а-уй.

Мўлжал: “Ҳастимом” мажмуаси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ёнида.

Телефонлар: (0 371) 240-08-23, (+99890) 315-60-03.

Нархномани юклаб олинг.

 

Нархи: 1900 сўм.

Ушбу туркум рисолаларнинг навбатдагисида муаллиф Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўнинчи ва ўн биринчи муборак васиятлари борасида фикр юритади. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига умрни, унинг ҳар бир ғанимат фасли, имкониятларини мукофот, омонат тарзида ва синов учун ўлчови билан инъом этади. Улардан Яратган Эгам рози бўладиган ишларда унумли фойдаланиш инсоннинг бу дунёси ва охирати учун хайрлидир.

Пайгамбаримиз (алайҳиссалом) бизни гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтиришдан, ота-онага оқ бўлиб қолишдан огоҳлантирадилар, фарз намозини қасддан тарк этмасликка, хамрдан, гуноҳдан узоқ бўлишга, жанг майдонида собит туришга, оила аҳлига, диндошларига нисбатан тоқатли, саховатли бўлишга чақирадилар. Китобчада шу чақириқ ва даъватлар ҳикмати ҳар жиҳатдан таҳлил қилиб, тушунтириб берилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 997-рақамли тавсияси билан чоп этилди.