Тўловни нақд, пул ўтказиш ёки терминал орқали амалга ошириш мумкин.

Манзил: 100002, Тошкент шаҳри Зарқайнар 18-берк кўча 47а-уй.

Мўлжал: “Ҳастимом” мажмуаси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ёнида.

Телефонлар: (0 371) 240-08-23, (+99890) 315-60-03.

Нархномани юклаб олинг.

 

Нархи: 24 000 сўм.

Ҳар қандай ноёб асар мазмунини китобхонларга тўғри ва тўлиқ етказишда унинг қўлёзма нусхалари илмий-танқидий матнини тайёрлаш ўта мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади. Матншунос, манбашунос олим Ҳамидхон Исломий кўп йиллик меҳнати самараси ўлароқ буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг авлиёлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Насойимул муҳаббат» асари мўътабар қўлёзмалари асосида шу хайрли ишни амалга оширди.

Ушбу илмий-танқидий тадқиқот асари мантшунос, адабиётшунос., тилшунос. мутахассислар, маданиятимиз тарихига қизиқувчи барча учун қимматли манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти илмий кенгаши мажлисининг 2008 йил 29 сентябрдаги 9-сонли қарорига асосан нашрга тавсия этилган.