Тўловни нақд, пул ўтказиш ёки терминал орқали амалга ошириш мумкин.

Манзил: 100002, Тошкент шаҳри Зарқайнар 18-берк кўча 47а-уй.

Мўлжал: “Ҳастимом” мажмуаси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ёнида.

Телефонлар: (0 371) 240-08-23, (+99890) 315-60-03.

Нархномани юклаб олинг.

 

Нархи: 8000 сўм.

 

Шавкат Раҳмон XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаларидан биридир. Унинг шеърияти – ўлмас шеърият. Бу шеърият инсон юрагини ҳар гал ларзага солиб юборади, ақлини шоширади, ўйлашга ундайди. 

Шоир ижоди билан илк бора танишаётган китобхон ўқиш чоғида сезгилари нозиклашиб, туйғулари ўткирлашиб, теварагига, одамларга, воқеа-ҳодисаларга қарашлари теранлашиб бораётганини ҳис этади. Мутолаа битгач эса, туйқус ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Чунки шоир ўзи айтган гапга не қадар чин кўнгилдан ишонган бўлса, унинг сўзи билан амали бир эканига ўқувчи ҳам шу қадар ишонади. Шу сабабли ҳам Шавкат Раҳмоннинг сўзи тирик, сўзида ўзи тирик!

“Мовароуннаҳр” нашриёти ана шу бетимсол шоирнинг “Абадият оралаб” китобини нашр этди.

Унга адиб ўзи тартиб берган “Сайланма” (1997) асос қилиб олинган. Бироқ янги китобдан “Сайланма”га кирмаган жуда кўп шеърлар ҳам жой олган. Китобни “Мовароуннаҳр” нашриётидан келишилган нархда улгуржи ёки чакана (доналаб) сотиб олиш мумкин.