Ажали яқинлашган кишининг олдида бўлганлар нима қилишлари керак?

Чоп этилди Fevral 19, 2019 Ажали яқинлашган кишининг олдида бўлганлар нима қилишлари керак?da fikr bildirishni o'chirish

Ажали яқинлашган кишининг оёқлари бўшашади, юзининг ранги ўчиб, бурни бир томонга оғади, териси бўшашади. Ажали яқинлашган киши ёнида бўлганлар уни ўнг томони билан, юзини қиблага қаратиб ётқизиши суннатдир. Агар бунинг имкони бўлмаса, чалқанча ётқизиб, бошини кўтариб, оёқларини қиблага қаратиб, қиблани ҳурматидан тиззасини бироз кўтариб қўйилади. Бу ҳолатлар унга ноқулайлик туғдирадиган бўлса, уни ўз ҳолига қўйилади. Уни ҳузурида таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ) ни эшиттириб айтиб турилади. Аммо унга “айт” дейилмайди. Агар таҳлил калимасини бир марта айтса, бошқа айтилмайди (“Мухтасар”, “Фатавои ҳиндия”, “Ҳидоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar