Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими” “яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Манимча бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик?

Чоп этилди Fevral 20, 2019 Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келадиган кўпчилик мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими” “яхши тузатадиган доридан беринг” деган гапларни ишлатишади. Манимча бу ширк бўлмоқда (Аллоҳ асрасин). Шу каби ҳолатларда қандай йўл тутайлик?da fikr bildirishni o'chirish

«Бу дори мени тузатади» дейиш ширк ҳисобланмайди. Балки бунда ўша дори касалликни тузатишда восита бўлиши назарда тутилади. Аслида, касалликларни ёлғиз Аллоҳ таоло тузатишини ҳамма билади. Бу каби ҳолат Қуръони каримда ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таолонинг Ўзи ўлим фариштасига ўлдириш феълини нисбат бериб:

قُلْ يَتَوَفَّاكُمْ مَلَكُ الْمَوْتِ الَّذِي وُكِّلَ بِكُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّكُمْ تُرْجَعُونَ

«Айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Раббингиз ҳузурига қайтарилурсиз», деган (Сажда сураси, 11-оят).

Ваҳоланки, аслида ўлдириш ҳам, тирилтириш ҳам ёлиз Аллоҳ таолонинг феъли ҳисобланади. Ўлим фариштаси эса ҳудди дардни тузалишида дори восита бўлгани каби бир воситачи холос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar