Таҳоратни синдирувчи нарсалар ҳақида маълумот берсангиз.

Чоп этилди Fevral 19, 2019 Таҳоратни синдирувчи нарсалар ҳақида маълумот берсангиз.da fikr bildirishni o'chirish

Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
– Олд ва орқа авратлардан чиқадиган ҳар қандай (одатий ва ноодатий) нарсалар;
– Бу икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон, йиринг каби нажосатлар;
– Оғиз тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
– Бирор нарсага суяниб ухлаш;
– Ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
– Балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз чиқариб кулиши (“Ал-Мухтор лил-фатво”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar