Типратикан ва илоннинг гўштини еса бўладими?

Чоп этилди Fevral 18, 2019 Типратикан ва илоннинг гўштини еса бўладими?da fikr bildirishni o'chirish

Ҳанафий мазҳабимиздаги барча мўътабар китобларда типратикан ва илоннинг гўштини ҳалол эмас дейилган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай деган:

وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ……

яъни: “…(Пайғамбар) нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…” (Аъроф сураси, 157-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламдан типратикан ҳақида сўралганда, У Зот: “У нопок (ҳайвонлар)дан биридир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида: “Типратикан ва илоннинг гўшти ҳалол эмас, чунки, инсон табиати уларнинг гўштини ейишдан ҳазар қилади”, деган. Демак, мазҳабимизга биноан, бу икки ҳайвоннинг гўштини ейиш ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar