Мен деярли ҳар куни уйқудан уйғонсам кийимимда намликни кўраман. Уни мазий, деб қасд қилиб таҳорат билан намоз ўқийман. Тушда эҳтилом бўлганини эсласам ёки кўпроқ намликни сезсам ғусл қиламан. Ўзи уйғоқлигимда ҳам мазий келиш ҳолати кўп кузатилади. Шунинг учун уйғониб ўша доғни кўрсам ғусл қилмаяпман. Бу ишим тўғрими?

Чоп этилди Fevral 20, 2019 Мен деярли ҳар куни уйқудан уйғонсам кийимимда намликни кўраман. Уни мазий, деб қасд қилиб таҳорат билан намоз ўқийман. Тушда эҳтилом бўлганини эсласам ёки кўпроқ намликни сезсам ғусл қиламан. Ўзи уйғоқлигимда ҳам мазий келиш ҳолати кўп кузатилади. Шунинг учун уйғониб ўша доғни кўрсам ғусл қилмаяпман. Бу ишим тўғрими?da fikr bildirishni o'chirish

Уйқудан турган киши эҳтиломни эсласа ҳамда кийими ва баданида маний ёки мазийни топса, ғусл вожиб бўлади. Шунингдек, эҳтиломни эслай олмаса ва ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалмаган бўлса, уйқудан туриб намликни топса, ғусл вожиб бўлади. Агар ухлаётганда жинсий аъзоси қўзғалиб турган бўлса, ўйғониб намликни топса, ғусл вожиб бўлмайди. Чунки қўзғалиш мазий чиқишига сабаб бўлади. Намликнинг мазий экани устун қўйилади” (“Мароқил Фалаҳ”)

Бу масалада қуйидаги ҳолатлар бўлиши мумкин:
1) Кийими ёки баданида намлик топган киши эҳтиломни эсласа ва намлик мазий эканини аниқ билса ёки маний-мазийлигида шак қилса ҳам, ғусл вожиб бўлади.
2) Кийими ёки баданида намликни топган киши эҳтиломни эслай олмаса қуйидаги ҳолатлар бўлади:
А) намлик мазий эканини аниқ билса, унга ғусл вожиб эмас;
Б) намлик маний ёки мазий эканида иккиланса, Имом Абу Юсуф (токи эҳтиломни эслай олмас экан) ғусл вожиб бўлмайди деганлар. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад эса ғусл вожиб бўлади, дейишган (“Фатовои ҳиндия”).

Ибодат бобида масаланинг эҳтиёти олингани учун чиққан намлик маний бўлган ва тана ҳарорати билан ўзгаришга учраган, дейилади. “Уйқудан турган киши кийимида маний ёки мазийни кўрса, унга ғусл вожиб бўлади” (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил фатво”).

Бу ўринда тушида эҳтилом бўлганини эслай олиши муҳим эмас. Чунки ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن عائشة قالت: «سُئِلَ رسولُ اللهِ صلى اللهُ عليه وسلَّمَ عن الرجلِ يَجِدُ البلَلَ ولَا يَذْكُرُ إِحْتِلَامًا قال يَغْتسِلُ وعن الرجلِ يَرَى أَنه قد احْتَلَمَ ولا يَجِدُ البللَ قال «لَا غُسْلَ عليه» (أخرجه أبو داود وأحمد والدارقطني والبيهقي)

Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан “Уйғонганда намликни кўриб, эҳтилом бўлганини эслай олмаган киши” ҳақида сўралди. У зот: “Ғусл қилади“, дедилар. “Эҳтилом бўлганини эслай оладию, лекин намликни кийимидан топа олмайдиган киши” ҳақида сўралганда, у зот: “Унга ғусл қилиш вожиб эмас“, деб жавоб бердилар” (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Дорақутний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar