Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Эр-хотин қўшилгандан сўнг ғусл қилиш шартми ёки таҳорат қилса ҳам бўлаверадими?da fikr bildirishni o'chirish

Эр-хотин қўшилганидан сўнг, ҳатто маний нозил бўлмаса ҳам, ғусл қилиш фарз бўлади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Икки жинсий аъзонинг кесилган жойи тўқнашса ва бош қисми ғоиб бўлса, маний нозил бўладими ё йўқми, ғусл вожиб бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Жунуб бўлган кишига ғусл вожиб бўлишини қуйидаги оятдан билиб оламиз:

وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا

Яъни: “…агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!…” (Моида сураси, 6-оят)

Ғуслда учта фарз бор:
– оғиз чайиш;
– бурун чайиш;
– баданнинг ҳамма жойини ювиш.

Ғусл қилмоқчи бўлган одам, қуйидаги тартибга амал қилиши суннат: аввало қўлини ювади, кейин аврати ва баданидаги нажосатларни кеткизади, сўнг худди намозга қилганидек таҳорат қилади, сўнгра баданининг ҳамма жойига уч марта сув етказиб ювади, оёғи остида сув тўпланадиган бўлса, йиғилган сувдан чиқиб, четроқда оёғини ювади (“Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр”). Ғуслда ният қилиш суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar