Хаёлга келадиган ёмон фикрлар эътиқодимизга зарар қилмайдими?

Чоп этилди Fevral 18, 2019 Хаёлга келадиган ёмон фикрлар эътиқодимизга зарар қилмайдими?da fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу ҳақиқий имондир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Сизларнинг бирларингизга шайтон келади-да, «Буни ким яратди? Мана бунисини-чи?» деб, ҳатто «Раббингни ким яратди?» дейди. Шундай ҳолат бўлса, Аллоҳдан паноҳ тиланг (яъни «Аъузу биллаҳи минашшайтонир ражийм» денг) ва у хаёлни унутинг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Қалбдаги васвасаларни гапирмаса ва амал қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Ёмон хаёллардан қутулиш учун Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, зикрлар айтиш зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar