Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

Чоп этилди Fevral 19, 2019 Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?da fikr bildirishni o'chirish

Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лавзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَانَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ» (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, У зотнинг узукларида “Муҳаммадур расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar