Хўроз фариштани кўрса қичқиради, дейишади. Шу гапнинг асоси борми? Ҳайвонларнинг бемаҳал овоз чиқариши бирор нарсага далолат қиладими?

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Хўроз фариштани кўрса қичқиради, дейишади. Шу гапнинг асоси борми? Ҳайвонларнинг бемаҳал овоз чиқариши бирор нарсага далолат қиладими?da fikr bildirishni o'chirish

Ҳа, бу борада кўплаб саҳиҳ ҳадислар бор.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم -، قَالَ: » إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا » (أخرجه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ саллаллорҳу алайҳи васаллам:
“Кечаси итларнинг ҳуришини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки улар сиз кўрмаган нарсани кўради. Кечаси ҳамма ухлаб ётган пайтда камроқ кўчага чиқинглар. Аллоҳ таоло тунда махлуқотларидан хоҳлаганича юборади”, деганлар (Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar