Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?da fikr bildirishni o'chirish

Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » إِذَا تَثَاوَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِهِ عَلَى فِيهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ» .(رواه مسلم)

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда Пайғамбарлар алайҳимус-салом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar