Қуръони каримни Мадина босмасида кўрсатилган қоидаларига қараб ўқийман. Ундан бошқа қироат қоидаларини билмайман. Шундай ўқишда давом этаверсам бўладими?

Чоп этилди Fevral 21, 2019 Қуръони каримни Мадина босмасида кўрсатилган қоидаларига қараб ўқийман. Ундан бошқа қироат қоидаларини билмайман. Шундай ўқишда давом этаверсам бўладими?da fikr bildirishni o'chirish

Тажвид илмини ўрганиш фарзи айндир. Аллоҳ таоло бундай буюради:

﴿وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا﴾

Яъни, “…Қуръонни “тартил” билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг” (Муззаммил сураси, 4-оят).

Тажвид – Қуръони каримни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфини махраж ва сифатларига ҳамда ғунна, мад ва бошқа қоидаларга мувофиқ тарзда тиловат қилишдир.

Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ, бу Қуръонни нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради”, деганлар (Имом Ибн Хузайма ривоят қилган).

Тажвидни билмаган киши бирор ҳарф ёки ҳаракатни бошқасига алмаштириб ўқиб, сўз ва оят маъноларини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу катта хато ҳисобланади. Ушбу хато намозда бўлса ва маъно бузиладиган даражада бўлса, намоз ҳам бузилади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши тажвид илмини ўрганишга ҳаракат қилиш керак.

Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида Қуръон карим ва тажвидни ўргутувчи ўқув курслари фаолият олиб бормоқда. Қолаверса, тажвид илмини мустақил ўрганувчилар учун махсус қўлланмалар ва уларнинг аудио дарсликлари нашр этилган бўлиб, шулар асосида Қуръон ўқиш қоидаларини ўрганишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar