Интернетда 1 февраль куни осмондан қандайдир тош тушар экан, Қиёмат бўлар экан дейишяпти. Ҳаттоки, масжидга қатнайдиган, диндан хабари бор одам ҳам тайёргарликни кўринглар деяпти. Шу гап тўғрими?

Чоп этилди Fevral 20, 2019 Интернетда 1 февраль куни осмондан қандайдир тош тушар экан, Қиёмат бўлар экан дейишяпти. Ҳаттоки, масжидга қатнайдиган, диндан хабари бор одам ҳам тайёргарликни кўринглар деяпти. Шу гап тўғрими?da fikr bildirishni o'chirish

Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Қиёмат қачон бўлишини сўраганларга Пайғамбаримиз қандай жавоб беришлари керак эканлигини Аллоҳ таолони ўзи очиқ-ойдин ояти каримада ўргатган. Жумладан Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:

يَسْأَلُكَ النَّاسُ عَنِ السَّاعَةِ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِنْدَ اللَّهِ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ السَّاعَةَ تَكُونُ قَرِيبًا

“Одамлар Сиздан Қиёмат (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. “У ҳақдаги маълумот фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир” – деб айтинг!” (Аҳзоб сураси, 63-оят).

Қиёмат қачондир бўлишига имон келтирганмиз, лекин айнан қайси кунда бўлиши ҳақидаги маълумотни Аллоҳ таоло сир тутиб, уни бирор бир манбада келтирмаган. Ҳатто, ўз пайғамбарлари ва фаришталаридан ҳам яширган.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиздан “Менга соат (Қиёмат) ҳақида хабар беринг!” деб сўраганларида Пайғамбаримиз: “У ҳақда сўралаётган одам сўровчидан кўра билимли эмас”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифдан сўралувчи шахс Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, сўровчи Жаброил алайҳиссалом ҳам Қиёмат қачон бўлишини билмаганлари кўриниб турибди.

Демак, Пайғамбаримиз ва Жаброил алайҳиссаломлар билмаган нарсани ким, “мен биламан, фалон куни Қиёмат бўлади”, деса, иймонига футур етади. Бир қанча оят ва ҳадисларга қарши чиққан бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar