Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

Чоп этилди Fevral 18, 2019 Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?da fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar