Болаларга “Имона” ёки “Ясина” деб исм қўйиш жоизми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

Чоп этилди Mart 12, 2019 Болаларга “Имона” ёки “Ясина” деб исм қўйиш жоизми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.da fikr bildirishni o'chirish

Араб тилида “Имон” деган сўз “ишонч”, “тасдиқ” маъноларини билдиради. “Ясин” калимаси эса Қуръони каримда сура номи бўлиб келган. Уламоларимиз “Ясин”нинг маъноси Аллоҳ таологагина маълум эканини таъкидлашган. Ушбу икки калимага «а» қўшимчасини қўшиб «Имона» ёҳуд «Ясина» дейиш луғат жиҳатидан сўзни нотўғри ишлатиш ҳисобланади. Шунга кўра фарзандларга булардан бошқа исмларни қўйиш тавсия этилади. Зеро, ҳадиси шарифларда фарзандга чиройли исм қўйишга тарғиб қилинган.

عَنْ أَبِى الدَّرْدَاءِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :» إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ » (رَوَاهُ أحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالطَّبَرَانِىُّ).

Яъни: Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алаҳи васаллам: “Қиёмат кунида ўз исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Шунинг учун чиройли исм қўйинглар!”, деганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar