Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз ватанларига қайтганларида халқ у зотни ҳурмат билан кутиб олган экан. Шу тўғрими? Шу маълумотнинг далилини қайси манбадан топсак бўлади?

Чоп этилди Mart 5, 2019 Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз ватанларига қайтганларида халқ у зотни ҳурмат билан кутиб олган экан. Шу тўғрими? Шу маълумотнинг далилини қайси манбадан топсак бўлади?da fikr bildirishni o'chirish

Имом Захабий раҳимаҳуллоҳ «Сияру аъламин нубало» асарида Имом Бухорийнинг Бухорога қайтиб келишларини у зотнинг замондоши Аҳмад ибн Мансур Шерозийдан нақл қилиб келтирган:

قال أحْمَدُ بنُ مَنْصُورٍ الشِّيْرَازِيُّ: «سَمِعْتُ بَعْضَ أَصْحَابِنَا يَقُولُ: لَمَّا قَدِمَ البُخَارِيُّ بُخَارَي نُصِبَ لَهُ القُبَابُ عَلَى فَرْسَخٍ مِنْ البَلَدِ، وَاسْتَقْبَلَهُ عَامَّةُ أَهْلِ البَلَدِ وَنُثِرَ عَلَيْهِ الدَّنَانِيْرُ وَالدَّرَاهِمُ وَالسُّكَّرُ الكَثِيْرُ».

яъни: «Аҳмад ибн Мансур Шерозий айтади: Баъзи асҳобларимдан эшитдимки, Имом Бухорий Бухорога келганда шаҳардан бир фарсах узоқликда унга уй қурилди. Бутун шаҳар аҳолиси унга пешвоз чиқиб, бошидан динор, дирҳам ва турли ширинликлар сочиб кутиб олдилар». (манба: Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Заҳабий. Сияру аъламин нубало. 12-жуз. 463-бет. «Муассасатур рисола» матбааси нашри). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar