Имом овозини чиқариб қироат қиладиган намозларни (яъни, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини) ёлғиз ўқувчи киши ҳам овоз чиқариб ўқийдими?

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Имом овозини чиқариб қироат қиладиган намозларни (яъни, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини) ёлғиз ўқувчи киши ҳам овоз чиқариб ўқийдими?da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ёлғиз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Пешин ва Аср намозларини эса, овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир. (манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари).

رُوِيَ عَنْ عُمَرَ رضي الله عنه: أَنَّ رَجُلاً جَهَرَ بِالْقِرَاءَةِ نَهَارًا فَدَعَاهُ فَقَالَ: «إِنَّ صَلاَةَ النَّهَارِ لاَ يُجْهَرُ فِيْهَا الْقِرَاءَةُ فَأَسِرَّ قِرَاءَتَكَ» (رواه الإمامُ اِبْنُ أَبِي شَيْبَةَ).

яъни: Ривоят қилинишича, бир киши кундуз куни намозда овоз чиқариб қироат қилганда, ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу уни чақириб: “Кундузги намозда овоз чиқариб қироат қилинмайди, қироатингни махфий қилгин”, деганлар (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar