Инсон жунублик сабабли ювиниб бўлгач, бироз вақт ўтгандан кейин маний чиқса, яна ювиниш шарт бўладими?

Чоп этилди Fevral 25, 2019 Инсон жунублик сабабли ювиниб бўлгач, бироз вақт ўтгандан кейин маний чиқса, яна ювиниш шарт бўладими?da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Жунуб киши бавл қилмасдан ёки ухламасдан туриб ғусл қилса ва намоз ўқиса, сўнгра манийнинг қолгани чиқса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида қайтадан ғусл қилади. Лекин мана шу намозни қайта ўқимайди. Жунуб киши бавл қилган, ё ухлаган, ё бироз юргандан кейин ғусл қилса ва сўнгра манийнинг қолгани чиқса, унга ғусл вожиб бўлмайди (манба: “Фатовои ҳиндия”, “Захира”, ва “Табйинул ҳақоиқ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar