Намоздаги киши амали касир қилса, унинг намози фосид бўлади, деб эшитдим. “Амали касир” ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Намоздаги киши амали касир қилса, унинг намози фосид бўлади, деб эшитдим. “Амали касир” ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз.da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳ китобларида амали касир нималиги ҳақида уч хил таъриф берилган:
Биринчиси, намоздан ташқарида икки қўл билан қилинадиган ишни, масалан, салла ўраш каби ишларни амали касир дейилади ва уни намознинг ичида бир қўл билан бажарса ҳам намоз бузилади. Аммо дўппи кийиш ёки уни ечиш каби бир қўл билан бажариладиган ишлар намозни бузмайди. Аммо узрсиз шундай қилса, макруҳ бўлади.

Иккинчиси, намоздаги киши ўзини кўп иш қилдим, деб ўйласа, амали касир бўлади.

Учинчиси, намоз ўқиётган кишига ташқаридан қаралганда “у намоз ўқимаяпти шекилли”, деб хаёл қилинадиган даражадаги ҳаракатлар ҳам амали касир бўлади ва намозни бузади (манба: “Фатавои Оламгирия”, “Табйинул ҳақоиқ”, ва “Фатавои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar