Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?

Чоп этилди Fevral 26, 2019 Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аввалги фуқаҳоларимиз ўз замоналаридан келиб чиқиб, масалани қуйидагича баён қилганлар: «Агар бир киши хатда аёлига талоқ берса, унда ёзилганидек талоқ тушади. Хат ёзилган кундан эътиборан идда бошланади. Агар хатда: “Менинг талоқ хатим борганидан сўнг сен талоқсан” деб ёзилган бўлса, мактуб боргач, талоқ воқе бўлади» (манба: “Раддул муҳтор” китоби).

Шундан келиб чиқиб, эр ўз хотинига мобил алоқа воситасида смс орқали ёки телеграмм ёҳуд ундан бошқа мессенжерлар орқали талоқ қилганда аёлига талоқ тушади. Чунки ҳозирги кунда электрон тармоқ орқали ёзилган хат билан аввалги даврларда ёзилган мактубларнинг ўртасида ҳукм жиҳатидан фарқ йўқ.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, талоқ сўзини айтишдан олдин етти ўлчаб, бир кесиш керак. Ҳадиси шарифда: “Бандаларга ҳалол қилинган нарсалар ичида Аллоҳ таолога энг ёқимсизи талоқдир”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar