Эркакларга қизил кийим кийиш мумкинми?

Чоп этилди Mart 5, 2019 Эркакларга қизил кийим кийиш мумкинми?da fikr bildirishni o'chirish

Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки: эркаклар учун қип-қизил кийим кийиш мумкин эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: «نُهِيتُ عَنِ الثَّوْبِ الْأحْمَرِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَأَنْ أَقْرَأَ وَأَنَا رَاكِعٌ» (رواهُ الإمامُ النسائي).

яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar