Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат, деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?

Чоп этилди Fevral 25, 2019 Ҳозирда баъзи йигит-қизлар узук тақиш суннат, деб бармоқларига оддий темир узук тақишни одат қилишмоқда. Шариатимизда бу иш жоизми?da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар ёки қизлар темирдан узук тақишлари макруҳ. Уларнинг тилла ёки кумушдан узук тақишлари жоиз ҳисобланади. Фуқаҳоларимиз бу борада шундай дейишган:

التَّخَتُّمُ بِالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَالنُّحَاسِ وَالرَّصَاصِ مَكْرُوهٌ لِلرِّجالِ وَالنِّسَاءِ

«Эркаклар ва аёллар учун темир, жез (оқ мис), сариқ мис ва қўрғошиндан узук қилиб тақиш макруҳдир” (“Раддул мухтор”).

Абдуллоҳ ибн Бурайда ўзининг отасидан қилган ривоятда шундай дейилади:

جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: «مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ؟!

Яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши темир узук тақиб келди. У зот: “Нима бўлдики, сенда дўзах аҳлининг тақинчоғини кўрмоқдаман?!”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийлар ривоят қилишган).

Эркаклар эса фақат кумушдангина узук тақишлари мумкин. Валлоҳу аълам.
(Макруҳ ҳақида қуйидаги линкдан маълумот олишингиз мумкин. https://t.me/diniysavollar/77)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar