Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида колгейт (colgate) тиш пасталари таркибида чўчқа ёғи бор экан деган хабарни ўқиб қолдим. Келтирилган рус сайтлари манбасидан бу маълумотни излаб топа олмадим. Биз оиламиз билан кўп йиллардан буён колгейт тиш пасталаридан фойдаланиб келамиз. Саволим шундан иборатки, интернет орқали ижтимоий тармоқларда тарқалган колгейт тиш пасталари хақидаги маълумотлар тўғрими, тўғри бўлса, шу кунгача ишлатиб келганимиз хукми қандай бўлади? Жавобингиз учун Рахмат.

Чоп этилди Fevral 15, 2019 Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида колгейт (colgate) тиш пасталари таркибида чўчқа ёғи бор экан деган хабарни ўқиб қолдим. Келтирилган рус сайтлари манбасидан бу маълумотни излаб топа олмадим. Биз оиламиз билан кўп йиллардан буён колгейт тиш пасталаридан фойдаланиб келамиз. Саволим шундан иборатки, интернет орқали ижтимоий тармоқларда тарқалган колгейт тиш пасталари хақидаги маълумотлар тўғрими, тўғри бўлса, шу кунгача ишлатиб келганимиз хукми қандай бўлади? Жавобингиз учун Рахмат.da fikr bildirishni o'chirish

“Фалон тиш пастасида чўчқа ёғи бор, шунинг учун уни ишлатиш ҳаром” дейиш учун аниқ далил-ҳужжатлар етарли бўлиши керак. Етарли бўмаган ва исботини топмаган хабарларга асосланиб бирор махсулотни ҳаром ёки ҳалол дейиш эса жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

“Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деявермангиз! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар сира нажот топмагайлар” (Наҳл сураси, 116-оят).

Бизда бор маълумотларга кўра кўпгина тиш пасталари, шу жумладан колгейт (colgate) тиш пастасига Малайзия “Ҳалол” стандарти ҳамда “Таиланд Марказий Исломий мажлис”и томонидан “Ҳалол” сертификати берилган. Албатта, бу каби сертификатлар қаттиқ текширув ва назоратлардан кейин тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, колгейт (colgate) тиш пастасидан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar