Ёшим 34 да. Бир йилдан бери намоз ўқияпман. Намозни бошламасдан аввалги намозларни қандай адо қиламан? Бир танишим суннат намозларининг ўрнига ракатлари тўғри келадиган фарзларнинг қазосини ўқиб юришни тавсия қилди. Шундай қилиш мумкинми?

Чоп этилди Fevral 20, 2019 Ёшим 34 да. Бир йилдан бери намоз ўқияпман. Намозни бошламасдан аввалги намозларни қандай адо қиламан? Бир танишим суннат намозларининг ўрнига ракатлари тўғри келадиган фарзларнинг қазосини ўқиб юришни тавсия қилди. Шундай қилиш мумкинми?da fikr bildirishni o'chirish

Қазоси бор одам таъкидланган суннат намозларни ўқийверади. “Суннатларни тарк қилиб, ўрнига ракати тўғри келадиган қазо намозларини ўқишкерак”лиги ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Балки, фиқҳий манбаримизда бунинг аксини учратишимиз мумкин. Масалан, “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Ўқилмай қолдирилган намозларнинг қазосини ўқиш нафл намозлар билан машғул бўлишдан кўра яхшироқ ва муҳимроқдир. Лекин машҳур суннат намозлари, Зуҳо намози, Тасбеҳ намози ва хабарларда зикр қилинган, ичида маълум суралар ва машҳур зикрлари бўлган намозлар бундан мустасно (яъни, улар ўқилаверади). Ўқилмай қолдирилган намозлар қазо ниятида, нафл намозлар эса нафл ниятида ўқилади”.

“Қазо намозларини ўқишга белгилаб қўйилган вақт йўқ. Фақат намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлар: қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётганда ўқиб бўлмайди. Қазо намозини жамоат бўлиб ўқилса, жаҳрий намозни жаҳрий, махфий намозни махфий ўқийди (“Фатвои Ҳиндия”).

Қазо намозларга ният қилганда унинг энг аввалги ёки энг кейинги қазосини ўқишни ният қилдим дейиш тавсия этилади. Масалан, бомдод намозининг ниятиди: “Ният қилдим қазо бўлган энг аввалги бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar