– "Фиҳи" сўзи кетма-кет икки марта келган оят:

"(Эй Муҳаммад!) Зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга ло­йиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар" (Тавба, 108).

– "Аллоҳ" сўзи икки марта келган оят:

"Уларга бирор оят (ёки мўъжиза) келса, айтадилар: "Бизга Аллоҳнинг (бошқа) пайғамбарларига берилгани каби оят (ёки мўъжиза)лар берилмагунича, сира имон келтирмаймиз". Аллоҳ пайғамбарликни қаерга қўйиш (раво кўриш)ни яхши билувчидир. Жиноят қилганларга макр қилганлари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва шиддатли азоб муҳайёдир" (Анъом, 124).

– Икки буйруқ, икки қайтариқ, икки хабар, икки башоратни ўз ичига олган оят:

"Биз Мусонинг онасига ваҳий қилдик: "Уни эмизавер. Бас, агар (уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга қайтарувчи ва уни пайғамбарлардан қилувчидирмиз (Қасас, 7).

 

Гулрух МУХТАРОВА тайёрлади.