Қуръони карим сураларининг

– бештаси Аллоҳга ҳамд билан бошланган: Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Сабаъ ва Фотир суралари;

– олтитаси сўроқ олмошлари билан бошланган: Инсон, Набаъ, Ғошия, Шарҳ, Фил, Моъун суралари;

– Йигирма тўққизтаси муқаттаот (таркибдан ажратилган) ҳарфлар билан бошланган: Бақара, Оли Имрон, Аъроф, Юнус, Ҳуд, Юсуф, Раъд, Иброҳим, Ҳижр, Марям, Тоҳо, Шуаро, Намл, Қасас, Анкабут, Рум, Луқмон, Сажда, Ёсин, Сод, Ғофир, Фуссилат, Шўро, Зухруф, Духон, Жосия, Аҳқоф, Қоф, Қалам суралари;

– еттитаси тасбеҳ билан бошланган: Исро, Ҳадид, Ҳашр, Саф, Жума, Тағобун, Аъло суралари;

– олтитаси пайғамбарлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин) исми билан номланган: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Муҳаммад, Нуҳ суралари;

– ўнтаси нидо билан бошланади: Нисо, Моида, Ҳаж, Аҳзоб, Ҳужурот, Мумтаҳана, Талоқ, Таҳрим, Муззаммил, Муддассир суралари;

– ўн бештаси қасам билан бошланади: Соффот, Зориёт, Тур, Нажм, Мурсалот, Нозиот, Буруж, Ториқ, Фажр, Шамс, Лайл, Зуҳо, Тин, Одиёт, Аср суралари;

– олтитаси буйруқ билан бошланади: Жин, Алақ, Кофирун, Ихлос, Фалақ, Нос суралари;

– Бақара сурасининг биттагина 282-оятида "коф" ҳарфи 23 марта келган.

– Қуръони карим оятларида Забур 3 марта, Инжил 12 марта, Таврот 18 марта, Қуръони карим 68 марта зикр этилган.

 

"Қобасат минал Қуръанил мажид фи алф суал ва жаваб" китоби асосида Гулрух МУХТОРОВА тайёрлади.