Бир неча йиллардан буён мендан чўчқа гўштининг зарари, аниқроғи, “чўчқа наҳсини” деб номланган заҳарли моддалар ҳақида илмий-оммабоп мақола ёзишимни сўраб келардилар. Бу мўъжаз мақола кишиларга таомлардаги заҳарли нарсаларни йўқотиш ор­қали соғлиқни қандай муҳофаза этиш йўлларини кўрсатиб беради.

Чўчқа гўштидан сақланмай туриб, соғлиқни ҳеч қачон тиклаб бўлмайди.

Хайз Хизиш РОВФИГ

Чўчқа гўшти истеъмол қиладиганларда учрайдиган кўп касалликлар бу гўштни емайдиганларда сира учрамайди. Масалан, аёлларнинг таносил аъзоларидан келадиган чиқиндиларнинг кўпайиши, қулоқнинг, эски жароҳатлар ҳамда синган жойларнинг йиринглаши ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундай касалликка чалинган кишилар чўчқа гўштини истеъмол қилишдан тўла ўзларини тиймагунларига қадар дори-дармон ҳам таъсир қилмайди.

* * *

Дарё балиқларини боқувчи бир танишим, агар балиқларга майдаланган чўчқа гўшти берилса, бир неча кунда барчаси қирилиб битишини айтган эди.

* * *

Айниқса, ёғи энг хатарлидир. Франкфуртлик профессор Фанд қон томирларининг қотиши, қанд касаллиги, қон айланишининг бузилиши каби касалликларнинг асосий сабабини балғам моддасини ҳосил қилувчи ёғлардан деб билади. Балғам ҳосил қилувчи модда эса чўчқада бўлади.

* * *

Бошқа гўштлар, жумладан, қўй ва мол гўштидан фарқли ўлароқ, чўчқа гўшти тўқималарида жуда кўп ёғ бор. Буни (аниқлаш учун) бир парча чўчқа гўштини қизиб турган товага ташласак, гўштдан дар­ҳол ёғ ажраб чиқади ва уни қовуради. Бу ёғнинг калорияси бошқа моддаларникидан бир неча марта ортиқ бўлгани учун жисмда кўп ёғ тўпланади. Бу ҳол эса, ўз навбатида, ўта семиришга олиб боради.

* * *

Чўчқа ёғида холестерин кўп бўлади. Бу модда қонда кўпайса, уни бузади. Бу эса ўз нав­батида қон босими ошишига ва қон томирларининг тора­йишига олиб келади. Бунга бош­қа омиллар ҳам (мас., никотин моддаси) қўшилса, юрак қопқоқчаларининг тўсилиши ва юрак-қон томирларининг торайишига сабаб бўлади.

* * *

Бирлаштирувчи тўқималардаги фосфорли моддалар кўпгина дардларга сабаб бўлади ва ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради. Чўчқа гўш­тидаги мазкур моддалар тўқималарда ёпишқоқликни кучайтиради ва улардаги ёғ билан бирлашиб, хатарга айланади.

Чўчқа гўштини мунтазам истеъмол қилувчиларда бирлаштирувчи тўқималар шишиб кетади, сув йиғилади. Ёпишқоқ моддалар пайларда, бўғинларда, кемирчак ва бошқа жойларда йиғилиб қолади ҳамда ревматизм (бод), бўғин касалликлари, яллиғланиш, умуртқа поғонаси хасталиклари ва бош­қа дардларга сабаб бўлади. Чунки инсоннинг бирлаштирувчи тўқималари қаттиқ моддалардан иборат бўлиб, чўчқа гўшти истеъмол қилиши туфайли у юмшайди ва қаршилик кўрсатиш қобилиятини йўқотади.

* * *

Гўштларнинг сасишини қиёслаш учун ўтказилган тажрибалар чўчқа гўштида фосфор кўплигини равшан кўрсатади. Гўшт ачиш (сасиш) даврида фосфор ажраб, бузуқ водород чиқади, бу эса ниҳоятда ёмон ҳидли газдир. Чўчқа, мол ва қўй гўштлари синалганида қўй гўштида фосфор жуда оз экани аниқланди. Чўчқа гўшти солинган идишлар маҳкам беркитилган бўлишига қарамай, чиқаётган ҳиднинг сассиқлиги ниҳоятда кучли бўлганидан, уларни тажриба хоналаридан олиб чиқиб ташлашга тўғри келди. Мол гўшти дастлаб бир оз ачиди, лекин ундан чўчқа гўштидан чиққан каби ёмон ҳид чиқмади. Қўй гўшти бўлса, уч ҳафта давомида салгина айниди, холос.

* * *

Чўчқанинг елка қисми ёғини истеъмол қилган касалларнинг елкасида ёғ тўпламлари ҳосил бўлади. Чўчқанинг қорнидаги ёғини кўп еганларнинг эса қорнида ёғ тўпланади. Чўчқанинг сонидан кўп истеъмол қилганларнинг думбалари бузилиб, ҳунук бўлиб кетади, бу айниқса, аёлларда яққол сезилади.

Чўчқа гўштининг бундан бош­қа хатарлари ҳам кўп бўлиб, улардан баъзиларини айтиб ўтмоғимиз лозим. Чўчқа гўштида ўсиш гормони бўлиб, у шамоллашлар ва тўқималар шишишининг асосий омилидир. Гоҳида у инсон жағи ва қўл-оёқларининг шишиб кетишига, шунингдек, ортиқча семизлик ва зиёда ўсиш, хоссатан, саратон касаллигига дучор бўлган аъзоларнинг катталашувига сабаб бўлади.

* * *

Чўчқа гўшти гестиямин моддасидан келиб чиқувчи қўтир касаллигининг ҳам сабабчисидир, шунингдек, кўричак ва вена (шоҳтомир)нинг яллиғланиши, сафро касаллиги, терининг йиринглаши, қизамиқ (экзема) ва бошқа касалликларни ҳам пайдо қилади.

* * *

Чўчқа гўштидаги жуда заҳарли омиллардан бири гриппни келтириб чиқарувчи вирусдир. Лондон шаҳридаги вирусларни текшириш институтининг профессори Шуб жанобларининг тасдиқлашича, бу вирус ёзни чўчқанинг ўпкасида ўтказади ва чўчқа гўштидан тайёрланган колбасаларда кўп бўлади. Ким чўчқа гўшти ёки чўчқа ўпкасидан бир оз аралашган колбасани тановул қилса, ўша машъум вирусни ўз ичига олиб кирган бўлади.

Профессор Летри бу вирусни яхшилаб ўрганган. Унинг айтишича, вирус инсон жисмида чўчқа жисмидагига ўхшаш жойни қидиради ва оқибатда унинг ўпкасига бориб жойлашади. Қиш охирлаб, жисм заифлашиб, витаминлар озайган пайтни пойлаб туриб, кўпайишни бошлайди ва шу вақтда грипп эпидемияси тарқайди. Бу эпидемиянинг тарқалишига касаллик юқишидан кўра, кўпроқ чўчқа гўштини тановул қилиш оқибатида жисмда ўрнашиб қолган вирус сабабчи бўлади.

 

“Шарқ юлдузи” журнали,

1991 йил 3-сон, 203-207-бетлар