“У (Аллоҳ) сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди” (Наҳл, 115).

Одамни инсон қилиб турган таянч нуқталардан бири унинг ор-номусидир. Юсуф Қарзовий тадкиқотида чўчқа гўштини истеъмол қилган сари кишида рашк туйғуси йўқолиб боришини кузатганини ёзади1.

Немис тадқиқотчиси Хайз Хизиш Ровфиг бундан ярим аср олдин бир тажриба ўтказади. Катта-катта ўттизта идишга оқ сичқонларни солиб, ҳар хил емишлар билан, жумладан, баъзи идишлардаги сичқонларни чўчқа гўшти билан боқди. Маълум вақт ўтгач, чўчқа гўшти бериб боқилган оқ сичқонлар бир-бирини ейишга тушди. Бундан ташқари, кўпи саратон касалига йўлиқди. Бошқа емиш еган жониворларда на бир-бирини ейишга мойиллик, на касалликка чалиниш аломати кузатилди. Мазкур олим яна бир қанча тажрибалар ўтказиб, инсон саломатлиги учун чўчқа гўштининг зарарли эканини исбот этди. Унда ҳаёт учун хавфли трихин микроби ва бактериялар борлигини аниқлади.

Шавкатжон ВАЛИЕВ