۰Сувни ўтириб ичиш керак. Агар узрли сабаб билан бўлса, туриб ичиш ҳам мумкин. Замзам суви эса туриб ичилади.

۰Сувни уч марта нафас ростлаб олиб ичилади. Аввалида бир ҳўплам, иккинчи нафасда уч ҳўплам, учинчи нафасда беш ҳўплам ичилади. Сувни бирданига симириш макруҳдир. Тиббий нуқтаи назардан ҳам зарарли саналади.

۰Сув ичилаётганда унга нафас урилмайди.

۰Кўза ва косанинг дарз кетган ёки учган жойидан сув ичилмайди, унда чирклар жам бўлади.

۰Бошни сувга етказиб ичиш ҳам макруҳдир.

۰Шарбатни ёки сувни қуйган одам ғоятда ташна бўлса ва ташналиги тўла қонмаган бўлса-да, ҳаммасини ўзи ичиб адо қилмайди, бошқаларга ҳам беради, бу ҳам инъом-эҳсонга киради.

۰Киши сув ичганидан сўнг гарчи чап ёнида улуғ одам ўтирган бўлса-да, косани ўнг ёнидагисига узатади.

۰Сув олиб кирган киши дуо қилинади.