Тилининг фасоҳати ва ширинсўзлик инсон зийнати. Али ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юзландилар. Ул зотнинг устиларида иккита кийим бор эди. Ибн Аббоснинг кифтида эса икки ўрам соч бўлиб, оппоқ эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакиларига қараб туриб, табассум қилдилар.

Шунда Ибн Аббос: "Ё Аллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нима?" деди. Пайғамбар (алайҳиссалом): "Пайғамбарнинг амакисининг жамоли мени ажаблантирди", дедилар. "Жамоли нима?" деди Ибн Аббос. "Фасоҳатли тил", дедилар (Ҳоким ривояти).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, саҳобалар: "Ё Аллоҳнинг Расули, нега бизнинг фикримиз сизникидек фасоҳатли эмас?" дедилар. Набий (алайҳиссалом): "Аллоҳ таоло мени қўпол гапирувчи қилиб яратмади. Менга сўзларнинг яхшисини ихтиёр этди: у эса Ўзининг Қуръон китобидир", дедилар (Шерозий ва Дайламий).

Киши оғир-босиқлик билан шошмасдан, дона-дона қилиб, эшитаётганларни зериктириб қўймасдан, имкон қадар чиройли сўзлар билан гаплашиши лозим.

Фасоҳатли сўзлаш Расули акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларидир. Гўзал ва равон сўзлаган ҳазрат Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) Пайғамбардан (алайҳиссалом) мақтов олган эканлар.

 

"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан