Аллоҳ таоло бандаларига буюрган барча амалларда ҳисобсиз фойдалар бор. Қайтарган ишларида эса зарарлар бисёр. Ана шундай исботланган ҳақиқат қўл ювиш амалидир. Британиялик олимлар мунтазам равишда қўл ювиш сурункали шамоллаш ва ўпка шамоллашига сабаб бўладиган вирусларни йўқотишда яхши натижа беришини аниқлашди. Шу ўринда Аллоҳ таоло бизларга таҳоратни қўл ювиш билан бошлашимизга буюрганини эсга олайлик. Аллоҳ таоло: "Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экан­сиз, албатта, юзлари­нгизни, қўллари­нгизни тир­­сак­ларигача ювин­гиз, бош­­­лари­­­н­г­из­­га масҳ тор­тингиз ва оёқлари­нгизни тў­пиқлари­гача (ювингиз)!" (Моида, 6), дея марҳамат қилган.

Ояти каримада қўлимизда бўлиш эҳтимоли бор бактерия ва вирусларни бартараф этиш учун уни тирсаккача, шунингдек, микроблардан сақланиш учун юзни ювиш ҳамда бошдан чанг-ғуборларни кетказиш учун масҳ тортишимиз буюрилган.

 

Юлдуз КОМИЛОВА тайёрлади.