Банда гоҳида билиб-билмай хато, гуноҳ қилади. Агар у хатони тўғриламаса, гуноҳдан қайтмаса, ҳам ўзига, ҳам атрофидагиларга жабр бўлади. Хатони тўғрилаш, гуноҳдан қайтиш тавбадир. Ҳар бир киши тавба қилиши керак. Расулуллоҳ : “Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилинглар ва Ундан мағфират сўранглар! Мен ҳам Аллоҳга ҳар куни юз марта тавба қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ , гарчи гуноҳ ишлар қилишдан сақланган бўлсалар-да, доим тавба қилиб юришлари биз учун ўрнак ва тавба қилишга тарғибдир. Зеро, “Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара, 222).

Кишиларга жабр, зулмни, ўзганинг ҳақини ейиш каби гуноҳларни мазлум кечирмагунича Аллоҳ таоло кечирмайди.

Банданинг тавбаси ҳақиқий бўлиши учун учта шарт бор. Биринчиси, гуноҳдан тўхташи, иккинчиси, пушаймон бўлиши ва учинчиси, гуноҳга зинҳор яқинлашмасликка азму қарор қилишидир.

Уламолар ушбу шартлар бажарилсагина, тавба самимий, чин бўлишини айтишган. Биз мўминлар самимий, чин тавба қилишга буюрилганмиз: “Эй имон келтирганлар, Аллоҳга чин тавба қилинглар, шоядки, Раббингиз сизларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритса!” (Таҳрим 8).

Ҳар бир кишига жони чиқиши арафасигача, ғарғара ҳолигача тавба эшиклари очиқдир.

Аллоҳ таоло барчаларимизни чин тавба қиладиган ва тавбалари қабул бўладиган бандаларидан қилсин!