Ота-она бўлиш Аллоҳ таолонинг бандаларига олий инъомларидандир. Инсон фарзандли бўлганидан сўнг қалби шафқат, меҳр-муҳаббат каби фазилатлар билан безалади. Фарзандининг камоли, у яхши яшаши, қийинчилик кўрмай ўсиши учун қўлидан келган барча ишни қилади, ҳатто ўз роҳат, фароғатидан ҳам кечади...

Бироқ афсуслар бўлсинки, ота-онасининг юзини ерга қаратиб, уларнинг дилларига озор етказадиган фарзандлар ҳам орамизда учраб турибди. Улар бу ишлари билан ҳам дунёда, ҳам охиратдабадбахт бўлишларини ўйламайдилар.

Аллоҳ таоло фарзандга ота-онага яхшилик қилиш, уларни ҳурматлаш ва эъзозлашни буюради: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”» (Исро, 23–24).

Ота-онага итоатсизлик, уларга қаттиқ сўз айтиш, ранжитиб оқ бўлиш фарзандни заволга етаклайди.Ҳазрат Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунёдаги энг катта гуноҳ – Аллоҳга ширк келтиришдан кейин, ота-онага оқ бўлишни айтганлар.Абдураҳмон ибн Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уч марта: “Сизларга кабираларнинг энг улкани хабарини берайми?” дедилар. “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!” дейишди. “Аллоҳга ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар ва ёнбошлаб ётган эдилар, қадларини ростлаб ўтириб: “Ёлғон сўздан огоҳ бўлинг!” дедилар. Ана шу гапни қайта-қайта такрорладилар, (қўрқиб кетганимдан) “сукут сақласайдилар”, дедим».

Халқимизда: «Ота-онангжаннатингёкижаҳаннаминг!» дегангап бор. Яъни, ёуларнингрозилигиниолиб, раҳматгаэришасанёкинорозиқилиб, Аллоҳнингқаҳригаучрайсан. Шундайэкан, меҳримизни, мол-дунёмизниўткинчиистакларга эмас, ота-она ризосиниқозониб, боқийҳаётзахирасинийиғишгасарфэтайлик. Кексайиб, ожизлашганмеҳрибонларимизнингқадригаетайлик, улар ғаниматэканиниаслоунутибқўймайлик.

НазираАлижонқизи