• Чин дўстингга номусдан бошқа ҳар нарсангни фидо қил.

• Тазйиқ бор жойда адолат бўлмайди.

• Деворни нам, инсонни ғам йиқитар.

• Умид фақирларнинг нонидир.

• Масхарабоз билан кулгандан оқил билан йиғлаган афзал.

• Ақл чўнтакда эмас, бошда.

• Ҳаром бойликдан ҳалол қашшоқлик афзал.

• Тулки қопқонга тушса ҳам, товуқдан кўз узмайди.

• Бировнинг отидан йўл ярмида тушишга тўғри келади.

• Қалби сўқирнинг дуоси Худога етмас.

• Кўп нок ваъда қилинган жойга кичкина сават билан бор.

• Яхши одам барчага яхшилик қилади, ҳеч кимга мақтанмайди.

• Инсонга ўз боласидан кўра тотли ҳамда аччиқ неъмат йўқ.

• Оқ ақча қора кунга ярайди.

• Ақлли душман ақлсиз дўстдан афзал.

• Отилган ўқни қайтариб бўлмас.

• Бир қўлтиққа икки тарвуз сиғмайди.

• Майли катта-катта е, лекин катта-катта гапирма.

• Тилнинг суяги йўқ, лекин суякни тешади.

• Ҳаромдан келган – ҳаромга кетар.

• Ҳар тоғнинг ўз оғирлиги бор.

• Сув тин олади, душман тин олмас.

• Ширин сўз темир эшикни очар.

• Очиқ қўл билан илон тутилмас.

• Дарё оқар – қум қолар.

• Аввал дарахтни кўр, сўнг остига ўтир.

Давронбек Тожиалиев

таржимаси.