Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

 وَلَـكِن كَانُواْ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

“Лекин улар ўзларига зулм қилган эдилар” (Наҳл сураси, 118-оят).

Қуръони Каримда шу кўринишдаги оят кўп келган. Барчасида كَانُواْ лафзи бор.

Фақатгина Оли Имрон сурасида мазкур кўринишдаги оятда كَانُواْ лафзи келмаган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримдаги ўша оятда шундай деган:

مَثَلُ مَا يُنفِقُونَ فِي هِـذِهِ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَثَلِ رِيحٍ فِيهَا صِرٌّ أَصَابَتْ حَرْثَ قَوْمٍ ظَلَمُواْ أَنفُسَهُمْ فَأَهْلَكَتْهُ وَمَا ظَلَمَهُمُ اللّهُ وَلَـكِنْ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

“Уларнинг бу дунё ҳаётида қиладиган нафақалари мисоли ўзига зулм қилган бир қавмнинг экинини уриб ҳалок қилган совуқ шамолга ўхшайди. Аллоҳ уларга зулм қилмади. Лекин улар ўзларига зулм қилдилар”. (Яхши экинзор бор. Кўрган одам хурсанд бўлади. Аммо экинзорнинг эгаси зулм қилди, гуноҳкор бўлди. Шу сабабдан совуқ шамол келиб, экинларини совуқ уриб кетди. Экинзор ҳалок бўлди. Ҳеч нарса қолмади. Кофирларнинг бу дунёда қилган хайр-эҳсонлари ҳам худди шунга ўхшайди. Сиртдан кўрган одамга савобли иш. Яхшиликка пул-мол сарфлаяпти. Аммо эгасининг иймони йўқ. Бу эса, катта гуноҳ. Иймон бўлмаса, ҳеч қандай хайр-эҳсон қабул бўлмайди. Унга савоб берилмайди. Совуқ шамол экинзорни ҳалок қилганидек, уларнинг кофирлиги ҳам эҳсонларини бефойда қилади.) (Оли Имрон сураси, 117-оят).

Биринчи оятда كَانُواْ  лафзининг келишининг сабаби – бўлиб ўтган воқеалар ҳақида, гуноҳ, жиноят содир этиш билан инсонларнинг ўз жонларига зулм қилганлари тўғрисида эди.

Кейинги оятда كَانُواْ  лафзининг келмаганининг сабаби – ҳеч қандай воқеа содир бўлмаган бўлиб, Аллоҳ таоло инсонларга зарбулмасал келтирган эди.

 

 

Шайх Солиҳ Туркийнинг “Мин роваиъил Қуръан”

номли мақоласидан Нозимжон Иминжонов таржимаси