Ҳаё қандай юзага келади?
- Рукни: Таянч нуқта
* * *
Расули акрам марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унга деб яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
• бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
• дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
• истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
• тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
• садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.
* * *
Олимларнинг кўпчилиги айтади:
“Тафаккур беш хилдир ва булардан беш нарса юзага келади:
• Аллоҳнинг оятларини тафаккур қилиш – бундан тавҳид ва собит имон юзага келади;
• Аллоҳ бахш этган неъматларни тафаккур қилиш – бундан муҳаббат (илоҳий ишқ) юзага келади;
• Аллоҳнинг ваъдасини тафаккур қилиш – бундан рағбат пайдо бўлади;
• Аллоҳнинг қайтариғини (илоҳий таҳдидни) тафаккур қилиш – бундан ҳайбат (Аллоҳдан қўрқув) пайдо бўлади;
• Аллоҳнинг шунча фазлу эҳсонига қарамай, бандаликни адо этишдаги камчиликларини тафаккур қилиш – бундан ҳаё юзага келади”.